Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида пахта йиғим-терими мавсумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда
2022-08-29 10:11:30 144
Ўзбекистон туманида жорий йилги пахта терими олдидан ғўза майдонларини дефолиациялаш, терим мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш, шунингдек, очиқ майдонларга ва ғўза қатор ораларига ғалла экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
“Нурсух Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудидаги “Каримжон Эргашев” пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган тадбирда Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев иштирок этди.
Туман сектор раҳбарлари, нуронийлар, пахта ва ғаллачилик кластерлари, қишлоқ ҳўжалиги мажмуи ташкилотлари вакиллари, фермерлар ҳамда терим отрядлари масъуллари қатнашган кўргазмали амалий семинар олдидан, дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилиб, пахта майдонида дефолиация қилиш тадбирлари ўрганилди.
Тадбирда фермерларга йил давомида минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари, зарурий техникалар ўз вақтида етарли даражада етказиб берилгани қайд этилди. Пахта йиғим-теримига киришиш олдидаги сўнгги агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш, ғўза майдонларини дефолиациялашни ғўзанинг биологик етилганлигига қараб ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, қўлланиладиган дефолиантларни тўғри танлаш бўйича тавсиялар берилди.
Учрашувда вилоят раҳбари томонидан мавсумда теримчи ва ҳашарчиларга етарли шарт-шароит яратиш, меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари, теримга муайян меҳнат билан банд бўлмаганлар ва кўнгилли ҳашарчиларни фақатгина фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб этилиши лозимлиги ҳақида ҳам қайд этилди.
Жорий йил туманда “Булут текстил” пахтачилик кластерига бириктирилган 4 минг 650 гектар майдондан пахта хомашёси етиштириш бўйича шартномалар имзоланган.
Пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этиш мақсадида 100 та терим отряди тузилиб, отрядларга жами 10 000, шундан 4575 нафар фермер хўжалиги аъзоси, 5425 нафар аҳоли вакилларидан иборат теримчилар шакллантирилди.
Отрядларга 100 та транспорт трактори, 140 та тиркамалар бириктирилди ҳамда 20 мингта фартук, 700 та этик, 100 та тарози, қозон-ўчоқ, самовар, сув сақлаш баклар ва бошқа зарурий жиҳоз ва ашёлар захираси мавсумга тайёр ҳолга келтирилди.
Хизмат кўрсатувчи банк томонидан шакллантирилган 100 та отрядларга 2 миллион сўмдан пул маблағлари ҳам тарқатилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги