Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 31 нафар эҳтиёжманд бола учун ўтказиб берилган суннат тўйи қишлоқ хўжалигида эришилган ютуқлар тантанасига уланиб кетди August 27, 2022
2022-08-27 23:05:07 137
Ўзбекистон туманида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан эҳтиёжманд оилаларнинг 31 нафар фарзандига суннат тўйи қилиб берилди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган суннат тўйида сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, давлат, жамоат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари вакиллари, фермерлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тўй болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳамда уларнинг дўстлари ҳам маросимда меҳмон бўлишди.
Тантана аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани қўшалоқ айёмлар билан қутлади. Тўй болаларни Ватанимиз, халқимиз хизматида бўладиган етук инсонлар бўлиб етишишларига тилак билдирди.
Туман раҳбари жорий йилги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқлар, хусусан пилла ва ғаллачиликда эришилган муваффақиятларни ҳам қайд этиб ўтди. Бунда қишлоқ хўжалиги захматкашлари, кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, ер илмини пухта биладиган туманимиз деҳқон ва фермерлари аҳоли фаровонлиги ва тармоқлар ривожи учун ўзларининг бор билим ва тажрибаларини ишга солганлиги таъкидланди.
Юртга тинчлик ва осойишталик, туманимизга ободлик, халқимизга фаровонлик, эзгу амалларга хайру барокатлар тилаб, дуои фотиҳалар қилинди.
Тўй болаларга сарполар кийдирилиб, велосипед ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, мавсум давомида юқори ҳосилдорликка эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, агроном ва қишлоқ хўжалиги ходимлари туман ҳокимлиги ҳамда "Булут текстил" пахтачилик кластерининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар қўшалоқ тўйларга йиғилган барчага байрам кайфиятини улашди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги