Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир масканда байрам шукуҳи бардавом

×

 2022-08-27 18:42:56    51

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Зиё Нурсух маҳалласи аҳолиси ҳам мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамини қўшалоқ шодиёналар билан кутиб олмоқда.

Aйниқса, мактаб ўқувчиларининг қувончи чексиз. Сабаби улар айни пайтга қадар таълим олиб келаётган 1932 йилда барпо этилган мактабнинг 744 ўринли бино-иншоотларида ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида қатор таъмирлаш-ободонлаштириш бажарилиб, маскан янгича кўриниш ва шароитларга эга бўлди. Мавжуд эски эшик ромларни замонавийсига алиштириш, иссиқлик тизимини янгилаш, бинонинг фасад қисмини таъмирлаш каби бунёдкорлик ишларига 444 миллион сўмлик маблағ сарфланди.

Янада кўркам қиёфа касб этган таълим муассасасида бугун истиқлол айёми ўзгача шукуҳ билан нишонланди. 

Маҳалла аҳли ва ўқувчи ёшларнинг қувончига шерик бўлиш мақсадида ташриф буюрган сектор раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева билим масканида яратилган янгича шароит ва қулайликлар билан танишдилар. 

Маҳалла аҳлини қўшалоқ шодиёна билан самимий муборакбод этган масъул раҳбарлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган ана шундай ислоҳот ва имкониятлар, халқ таълими тизимини ривожлантириш, соҳадаги кўп йиллик муаммоларни ҳал этишда ҳам асосий омил бўлаётганини таъкидлашди.

Хайрли ишда ташаббускор бўлганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирилди. Мактаб ўқувчиларининг замонавий билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштириб, юқори малакали мутахассис ва комил инсон бўлиб етишлари ният қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги