Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 232 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам арафасида янги маҳалла биносига эга бўлган қулибекликлар уч авлод учрашувида жам бўлдилар

×

 2022-08-27 00:19:39    121

PDF yuklash
Chop etish


Истиқлолимизнинг 31 йиллик тўйи арафасида Ўзбекистон туманида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қуриб битказилган Қулибек маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

Фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла аҳолиси учун муносиб шароит ва қулайликларга эга бўлган янги бино ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 1 минг 100 дан зиёд оилага ажойиб байрам туҳфаси бўлди.

Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган тантанали маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар маҳалла аҳлини энг азиз байрамимиз ва янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлади. Мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар ҳақида тўхталинди.

Маҳалла фаоллари, фидоийларнинг юрт равнақига қўшаётган ҳиссалари, маҳалла ҳаётидаги дахлдорликлари эътироф этилди.  

Қайд этилишича, маҳалла бешлиги ҳамда ҳудуд аҳолиси учун муносиб шароит яратилган бинонинг қурилишига маҳаллий тадбиркор томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 400 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Келгусида ҳам маҳалла аҳли ва ёшларга хизмат қиладиган яна бир қатор қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. 

Тадбир давомида ташкил этилган уч авлод учрашуви ва дилдан суҳбатлар мазмунга бой ўтган бўлса, куй-қўшиқ ва рақслар кўнгилларга завқ бағишлади. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги