Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олис Комилчўли қишлоғида қайта таъмирланган мактаб филиали ўқувчилар ихтиёрига топширилди

×

 2022-08-24 17:56:24    49

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани марказидан олисда бўлган Намуна маҳалласи Комилчўли қишлоғидаги 7-умумтаълим мактаби филиали 1956 йилда қурилган. 

Унда комилчўллик бошланғич синф ўқувчилари таҳсил олишади.

Қарийб 70 йиллик мактаб филиалининг бино ва иншоотлари вақт ўтиши билан маънан эскириб, қатор ноқулайликлар мавжуд эди.

Таълим муассасаси “Обод қишлоқ” дастури асосида қайтадан таъмирланиб, замонавий кўриниш ва шароитларга эга зиё масканига айланди. Бунинг учун 421 миллион сўм маблағ сарфланди.

Эндиликда, янги ўқув йилидан қишлоқдаги 50 нафар 1-4 синф ўқувчилари ана шу билим масканида таҳсилни давом эттиради.   

Янгича замонавий кўринишга эга бўлган мактаб филиалининг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, қишлоқ аҳли, ўқувчи ёшлар ва уларнинг мураббийлари иштирок этди. 

Тадбир давомида мактаб филиалининг рамзий боғичи қирқилди. Кексалар ўз дуоларида бунёдкорлик ишларида қатнашган уста-қурувчиларнинг касби корларига барака тилаб, ушбу масканда таҳсил олган ўқувчилар юртнинг комил ва етук фарзандлари бўлиб етишларини ният қилишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги