Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Намуна обод гўшага айланади
2022-08-23 21:52:16 155
Айни кунларда, Ўзбекистон туманининг Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Айни маҳалладаги ободлик ишлари учун жами 7 миллиард 689 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев маҳаллада амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди.
Дастлаб, туман раҳбари масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳалла аҳли вакиллари билан учрашди ҳамда дастур асосида бажарилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Фуқароларнинг қўшимча мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг барчасини ўз муддатида ижро этиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Дастур доирасида қишлоқда 2 та янги сув иншооти қурилиб, 1 та сув иншооти реконструкция қилинади. 12,3 км. масофада тоза ичимлик суви тармоғи тортилади. Қайд этилишича ҳозирга қадар 6 км.дан зиёд тармоқ тортилиб, иш жараёнлари давом этмоқда. Сув тармоқлари тортилгандан сўнг қишлоқнинг жами 6 км. ички йўлларини таъмирлаш (бетон қоплама ва аслфальт ётқизиш, шағаллашлаштириш) ишларини бошлаш режалаштирилган.
Ҳудудда электр таъминотини яхшилаш, электр энергияси сифатини ошириш мақсадида 2,3 км электр тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, 2 дона трансформатор пункти ва 140 дона темир-бетон таянч устунлар ўрнатиш белгиланган бўлиб, шу кунгача маҳаллага режадаги 140 дона темир-бетон таянч устунлари тўлиқ ўрнатилиб, 1,5 км.дан зиёд СИП русумдаги изоляцион кабеллар тортилди.
Маҳаллада пиёдалар йўлаги қуриш, тунги ёритиш кўча чироқларини ўрнатиш, оптик толали алоқа тармоқларини қуриш ишлари ҳам амалга оширилади.
Қишлоқдаги мактаб филиали ва мактабгача таълим ташкилоти каби ижтимоий соҳа объектларини эса кўркам зиё масканларига айлантириш ишлари якунига етиш арафасида.
Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими томонидан дастур доирасида белгиланган ҳар бир вазифаларни муддатидан кечиктирмасдан, сифатли бажаришни таъминлаш ҳақида тегишли масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги