Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туркиядаги Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчи қиз эътироф этилди

×

 2022-08-23 20:10:59    53

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, 2022 йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда тумандошимиз, Тинчлик маҳалласида ўсиб улғайган енгил атлетикачи Наргиза Қўчқорова иштирок этиб, найза улоқтириш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Матонатли спортчи қиз 56.08 метр натижа билан халқаро мусобақанинг бронза медалини қўлга киритиб, шоҳсупага кўтарилди.

Муносиб ютуқ билан туманга қайтиб келган ёш ва умидли спортчи ўз хонадонида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мураббийлари, яқинлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олинди.

Туман раҳбари бронза медаль соҳибасини нуфузли халқаро спорт мусобақадаги кўрсатган иродаси ва ютуғи билан самимий қутлаб, унга келгуси спорт баҳсларида ҳам янада улкан зафарлар ёр бўлишини тилади. 

Спортчи ва унинг ота-онасига иззат-икром кўрсатилиб, устозлари ва яқинларига миннатдорчилик билдирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги