Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Инсон қадри учун”: оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёлғиз онанинг янги ҳовли-жойида бугун уй тўйи нишонланди

×

 2022-08-23 19:04:04    59

PDF yuklash
Chop etish


Шўрсув маҳалласида истиқомат қилувчи Шахноза Ғозиеванинг турмуши бузилиб, вояга етмаган қизи билан қолган эди. Бир неча йилдан буён уйсиз, сарсон-саргардон, ижарама-ижара яшаб юрган оила учун тақдирнинг синови енгил кечмади. 

Ана шундай оғир ижтимоий ҳолати ҳақида туман ҳокимига мурожаат қилган ёлғиз онани шароити ўрганилиб, уни қўллаб-қувватлаш, оила учун янги уй-жой барпо этиб бериш чоралари кўрилди.

Инсон қадри, унинг манфаати ҳамиша юқори ўринда туриши керак, деган халқпарвар ғоя асосида туман ҳокимлиги ташаббуси ҳамда ҳомийлик кўмаклари ёрдамида маҳаллада оз муддатларда янги, 3 хонали ҳовли-жой қуриб битказилиб, зарурий жиҳозлар билан ҳам жиҳозланди. 

Бугун мўъжазгина ушбу янги ҳовли-жой ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди. Маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, нуронийлар, отинойилар ва маҳалла жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

- Қизим билан шу кунгача ўз бошпанасиз ўтказган оғир кунларимиз ортда қолди. Инсон қадри улуғланадиган ва ҳимоя қилинадиган юртда яшаётганимга минг шукрлар айтаман. Барча раҳбарларимизга, масъулларга ва ташаббускорларга раҳмат. Бугун маҳалла-кўй, яқинларимиз билан ҳам уй тўйи, ҳам қизимнинг туғилган куни, ҳам мустақиллигимизни ўттиз бир йиллик байрамини нишонлаймиз, дейди Шахноза Ғозиева.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги