Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 131 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтари”: хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишда самарали тизим

×

 2022-08-20 08:39:53    88

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари” 3-босқичи доирасида рўйхатга олинган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш борасида тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Жорий йил бошида туманда 6 та тоифа бўйича "дафтар"га қамраб олинган жами 4772 нафар хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида шу кунгача уларнинг 87,8 фоизига манзилли кўмаклар кўрсатилиб, мавжуд муаммолари ҳал этилди. 

Эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, ўзини ўзи банд этишига кўмаклашиш мақсадида кеча улардан яна 100 нафарига электропечлар субсидия асосида бепул топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ИИБ раҳбари Бахтиёржон Нажмиддиновлар опа-сингиллар билан учрашди. 

Учрашувда туман раҳбари томонидан аёл-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш, кундалик ташвишларининг барҳам топиши юзасидан белгиланган тадбирлар жойларда давом этиши ҳақида таъкидланди. Барча хотин-қизларга оилавий бахт-саодат тилаб, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами билан қутлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги