Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 80 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Истиқлолнинг 31 йиллиги арафасида туман марказидан олис маҳаллаларда тиббиёт пунктлари иш бошлади

×

 2022-08-19 22:20:29    148

PDF yuklash
Chop etish


“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги Комилчўли ҳамда Ўрмонобод маҳаллаларида янги ташкил этилган тиббиёт пунктлари фойдаланишга топширилди.

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан 2022 йил 1 майдан бошлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан олис масофада жойлашган маҳаллаларда маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижроси доирасида Ўзбекистон туманидаги энг чекка ҳудудлар ҳисобланган Комилчўли ва Ўрмонобод маҳаллаларида тиббиёт пунктлари иш бошлади. Мазкур маҳаллалардаги тиббиёт пунктлари зарур тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланди. Уларда белгиланган тартиб асосида бир нафардан оила шифокори ва патронаж ҳамширалари фаолият олиб боради.

Туман марказидан қарийб 20 чақирим олис масканда жойлашган Комилчўли маҳалласида 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Худди шундай масофадаги Ўрмонобод маҳалласида эса 180 дан ортиқ аҳоли яшайди. Ҳар икки маҳаллада ҳам ана шундай масканга анчадан буён эҳтиёж бор эди. Шу боисдан ҳам тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлими ҳамда 78-оилавий поликлиниканинг филиаллари сифатида иш бошлаган тиббиёт пунктлари очилишини маҳалла аҳли хурсандчилик билан кутиб олди. 

Энг улуғ ва энг азиз айём арафасида тиббиёт масканларининг олис ҳудудлар аҳолисига топширилиши муносабати билан ташкилланган тадбирларда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Музаффаржон Абдурахмановлар иштирок этиб, барчани қўшалоқ шодиёна билан самимий қутлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги