Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 246 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун давлат қўллаб-қувватловидан унумли фойдаланилмоқда

×

 2022-08-17 15:48:47    93

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда аҳоли томорқаларини суғориш учун яратилган қулай имкониятлардан самарали фойдаланилмоқда. 

Ушбу хайрли тадбирларни амалга ошириш, қишлоқ аҳлини бир неча йиллик муаммоларини ижобий ҳал этишда давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сонли қарори қўл келмоқда.

Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур ҳужжатда лойиҳа ташаббускорларига аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилиши белгиланган. 

Ўтган йиллар давомида тумандаги кўплаб маҳаллаларида фойдаланилган ушбу имкониятни жорий йилда ҳам амалга тадбиқ этиш ишлари давом этмоқда. 

Хусусан, шу мақсадда Бўстон ва Элчи маҳаллаларида артезиан қудуқлари қазилиб, ишга туширилди. Натижада ушбу ҳудудлардаги 320 дан зиёд хонадон томорқаларини мунтазам суғоришга эришилди. Бунинг учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган миқдорда субсидия маблағлари ҳам ажратилди.

Қайд этилишича мазкур лойиҳани туманнинг бошқа сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларида ҳам амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги