Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фермернинг ижтимоий тармоқлар орқали кўтарилган масаласи томонлар иштирокида ўрганилди

×

 2022-08-16 19:52:29    65

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда блогер Нигора Алимова томонидан Ўзбекистон туманидаги “Янги ҳаёт” фермер хўжалиги раҳбарининг ўзига парранчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонларини боғдорчилик йўналишига ўзгартириш бўйича эълон қилган мурожаатига оид масала туман ҳокимлигида томонлар иштирокида ўрганиб чиқилди. 

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов иштирокида ўрганилган масала дастлаб туман ҳокимлигидаги учрашув билан бошланди. Унда туман сектор раҳбарлари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси масъул раҳбарлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги вилоят ва туман бошқарма, ташкилотлари мутасаддилари, блогер Нигора Алимова ҳамда “Янги ҳаёт” фермер хўжалиги раҳбари Абдулхамид Абдуллаев қатнашди.

Фермер хўжалиги фаолияти, мурожаатнинг мазмун ва мақсади ҳақида бевосита хўжалик раҳбарининг ўзидан тингланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон тумани ҳокимининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2885-сонли қарорига асосан “Янгихаёт СТФ” чорвачилик фермер хўжалигининг йўналиши паррандачиликка ўзгартирилган ва 5 та контурда жами 32,3 гектар экин ери бириктириб берилган. Хўжалик раҳбарининг таъкидлашича айни кунларда 13 мингдан зиёд парранда боқилмоқда. Лекин, маълум сабабларга кўра ўтган давр мобайнида 32,3 гектар экин еридан айни йўналишда самарали фойдалана олмаётганлиги боис, уни боғдорчилик йўналишига айлантиришга мақсад қилганлигини маълум қилди. 

Вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов томонидан хўжалик раҳбарига айни кунларда бутун дунё мамлакатлари олдида, хусусан юртимизда ҳам энг долзарб вазифалардан бири бўлган озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш мақсадида, мавжуд ердан парранда озуқасини етиштиришда унумли фойдаланиш, ер унумдорлигини ошириш, томчилатиб суғориш каби замонавий усулларни қўллаш тавсиялари берилди. Шу мақсадда, яъни айни паррандачилик йўналишида мавжуд ердан самарали фойдаланиш, соҳани ривожлантириш йўлида тажрибали мутахассислар, агрономлар амалий кўмаклари, хўжаликда тик қудуқ қазиш учун тегишли тартибда субсидия маблағлари ажратиш ёки банк кредитлари олишда ёрдамлашиш таклиф этилди.  

Учрашув давомида фермер хўжалиги раҳбари билдирган мурожаат, яъни суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 март кунги ПҚ-4246-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилиши ҳақида аниқ ва батафсил тушунтиришлар берилди. 

Тегишли ўрганиш ва хулосалар асосида амалдаги тартибларга кўра фермер хўжалик раҳбарининг мурожаатини ҳал этиш чоралари белгиланиши қайд этилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида хўжаликдаги паррандачилик фаолияти ҳамда мавжуд экин майдони ҳолати ўрганилди. Мавжуд ҳолат билан яқиндан танишилди.