Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУДДАТИДАН ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ

×

 2022-08-16 08:42:00    175

PDF yuklash
Chop etish


САВОЛ: Мен 53 ёшдаман. Пенсияга чиқишимга икки йил қолганда хозиргача ишлаб келаётган жойимдан мени штатимга қисқартириш келганлиги сабабли ишсиз қолдим. 23 йиллик стажга эгаман. Мен шу ҳолатда муддатдан олдин пенсияга чиқишим мумкинми?

ЖАВОБ: Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасига кўра Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

эркаклар - 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар - 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

Демак сиз хозирда пенсияга чиқишингиз учун меҳнат биржасига мурожаат қиласиз ва  у ерда ишсиз деб рўйхатга олинганингиздан кейин пенсия ёшига етмасдан хам пенсияга чиқишингиз мумкин бўлади. Агар меҳнат биржаси сизга мақбул келадиган иш топиб берса яна икки йил ишлаб кейин чиқишингиз хам мумкин.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими