Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 99 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги “Оқтепа” масжидининг қўшимча янги биносига илк ғишт қўйилди

×

 2022-08-13 11:15:25    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги “Оқтепа” масжидида намозхонлар учун етарли шарт-шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида янги бино қайтадан барпо этилмоқда.

Масжид хонақоҳини кенгайтириб, замонавий лойиҳа асосида қайта бунёд этиш йўлида катта қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчи ва ҳашарчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда. Савобли ишларда ҳамюртларимиз, тумандошларимиз фаол иштирок этмоқда.

Бугун эрта тонгда масжиднинг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Хайрли тадбирда туман сектор раҳбарлари, имом-хатиблар, нуроний отахонлар, қурувчи ва ҳашарчилар иштирок этди.

Иш жараёни билан танишилиб, масжид ҳайъати ҳамда барча усталар, янги бинонинг қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган, хайрли ишга ҳисса қўшаётган барча юртдошларимизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Таъкидланишича, шу йилнинг якунигача қуриб битказилиши кўзда тутилган икки қаватли янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан бир вақтнинг ўзида 4 мингдан зиёд мўмин-мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат қилишига замонавий ва қулай шароит яратилади. 

Яхши ниятлар билан, жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Юртга тинчлик ва осойишталик, туманимизга ободлик, халқимизга фаровонлик, деҳқончиликларга барака ҳамда барча хайрли амалларга Яратгандан мадад тилаб, дуои фотиҳалар қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги