Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик спортчи қиз Туркияда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

×

 2022-08-12 17:45:51    55

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси таркибида иштирок этаётган Ўзбекистон туманилик енгил атлетикачи Наргиза Қўчқорова куни-кеча бўлиб ўтган беллашувларда бронза медалини қўлга киритди. Найза улоқтириш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли спортчи қиз 56.08 метр натижа билан мазкур шарафга сазовор бўлди.


Ушбу йўналишда қатнашган яна бир вакиламиз, пасткиқўриқлик Мушаррафхон Саидаҳмедова эса 56.06 метр билан тўртинчи натижани қайд этди.


Юртимиз спортчилари учун муваффақиятли кечаётган мусобақа 18 август кунига қадар давом этиши белгиланган бўлиб, яқин кунларда яна 2 нафар енгил етлетикачи тумандошларимиз – Намуна маҳалласидан Зарина Носиржонова ҳамда Яйпан гузарлик Рашиджон Содиқовлар баҳсларга киришади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги