Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тўлаш қишлоғида ҳам “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида 2,4 км, маҳалла аҳлининг қўшимча ташаббуси билан эса яна 1 км.га яқин ички кўчалар асфальтланмоқда
2022-08-11 17:59:25 140
Шу йилнинг апрел ойида “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳаси амалга оширилган эди.
Мазкур ташаббусли бюджет жараёнида Ўзбекистон туманидаги “Фаровон келажак” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тўлаш қишлоғининг ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган ташаббус ҳам ғолиб деб топилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Айни кунларда лойиҳа доирасида маҳалланинг 2,4 км. ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ҳолатга келтирилмоқда. Бунинг учун белгиланган тартибда давлат бюджетидан 792 млн. сўм маблағ ажратилди.
“Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари кечадан маҳалламизда иш бошлашган. Бугунгача маҳалланинг 4000 кв. метрдан зиёд қисмига асфальт ётқизиб улгуришди. Маҳалламизнинг ёшу-қариси давлатимиз томонидан яратилган мана шундай қулай имкониятдан фойдаланиб, бюджет жараёнида фаол иштирок этишгани ва ижобий натижага эришганларидан бениҳоят хурсанд”, дейди маҳалла раиси Абдулатиф Ғофуров.
Эътиборлиси, маҳалла раисининг қўшимча қилишича, бошланган жараёнлар, ўз кўчаларининг шундай кўркам тус олаётганидан руҳланган маҳалла аҳли шу кунларнинг ўзида яна қўшимча ташаббус кўрсатишди. Лойиҳадан ташқари ўзаро ҳомийлик асосида салкам 1 чақиримлик йўлни асфальтлаш мақсад қилиниб, бу борадаги амалий ишларга ҳам киришилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги