Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Волейбол бўйича "Ҳоким кубоги" баҳсларига старт берилди

×

 2022-08-10 22:06:56    61

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида спортнинг волейбол тури бўйича маҳаллалар ўртасида “Ҳоким кубоги” мусобақаси бошланди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишлаб, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкилланди.

Яйпандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган спорт тадбирининг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади.

Баҳсларда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг ёши чегараланмаган спортсевар иштирокчиларидан иборат жамоалар қатнашиши белгиланган.

25 август кунига қадар давом этиши кўзда тутилган мусобақа “Бозор Яйпан” ҳамда “Яйпан гузар” маҳаллалари жамоаларининг ўйини билан бошланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги