Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 112 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шўрсувда ободонлаштириш ишлари авжида

×

 2022-08-10 22:01:44    129

PDF yuklash
Chop etish


Куни-кеча туманнинг Шўрсув маҳалласида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида туман сектор раҳбарлари, вилоят экология бошқармаси масъуллари, тегишли муассасалар мутасаддилари, журналист ва блогерлар иштирокида аҳоли вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтган эди. 

Учрашувда маҳаллада истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ мурожаатлари қаторида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш борасидаги ҳамда бошқа бир қатор таклиф-муаммолари ҳам ўрганилди.

Аҳоли мурожаатлари асосида ҳудудда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан туман раҳбарияти бошчилигида барча масъуллар томонидан амалий тадбирларга киришилди. 

Хусусан, маҳалладаги 10 та кўп квартирали уйлар, бир қатор ҳовли-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа муассаса, тадбиркорлик субъектлари бино-иншоотлари ҳамда атроф ҳудудлари, кўплаб маскан ва йўлларда таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

Маҳалла аҳли таклифига биноан 9-умумий ўрта таълим мактабига яқин йўлга кўчма светофор ҳамда сунъий нотекисликлар ўрнатилиб, маҳалладаги кўплаб йўл белгилари янгиланди. Кўча чироқлари ҳамда алоқа тизимларини таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилмоқда.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти мутасаддилари томонидан ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарида чанг-газ ушлаш қурилмаларининг самарадорлик даражаси бўйича ҳам тегишли тартибда ўрганишлар давом этмоқда. Ўтказилган текширишлар давомида соҳа мутахассисларининг тавсиясига асосан чанг-газ ушлаш қурилмалари ишлаш самарадорлиги паст ва талаб даражасида бўлмаган баъзи корхоналар ўз ихтиёрларига кўра фаолиятларини вақтинчалик тўхтатишмоқда. Ушбу корхоналар томонидан юқори самарадорликка эга замонавий чанг-газ ушлаш фильтрлари ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.  

Шунингдек, туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари томонидан маҳалланинг ўзида қўшимча равишда ҳудуд аҳолисининг мурожаат ва таклифлари қабул қилиниб, уларни ижрога қаратиш тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Маҳалла аҳлининг мурожаатларини ҳал этиш, атроф ҳудудни ободонлаштириш ва муҳим қулайликлар яратиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги