Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кооперация усули: аҳоли иш билан банд бўлиб, тадбиркор ҳам манфаатга эришмоқда

×

 2022-08-09 16:10:55    195

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида кооперация усулида янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, аёллар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Туманда “Xon tekst trade” ва “Yaypan Diamond Style” ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил этилиши натижасида 90 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланиб, уларнинг оилавий даромади ошишига кўмаклашилди.

Тикувчилик йўналишида 41 нафар хотин-қизлар кооперация асосида ишга қабул қилган “Xon tekst trade” корхонасига тегишли тартиб-тамойиллар асосида 111 миллион сўмга яқин субсидия ажратилган. 

“Бир неча йилдан буён болалар пойабзалларини ишлаб чиқариш билан шуғулланар эдик. Берилган имконият ва яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, мазкур йўналишда ҳам фаолиятни йўлга қўйдик. Опа-сингилларимизни ҳам бандлигини таъминладик”, дейди ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Жасурбек Абдусаматов. 

Ёш тадбиркорнинг таъкидлашича ўзи яшаб, фаолият кўрсатадиган Юқори Тўлаш маҳалласидан ташқари, кооперация усулида Қушқўноқ, Қораёзбобо, Мингтут ва Қоратепа қишлоқларида ҳам филиаллар ташкил этиб, ушбу ҳудудлардаги аёл-қизларнинг ҳам ишли бўлишига ҳисса қўшилди. Айни кунларда улар томонидан тайёрланаётган трикотаж маҳсулотлари тадбиркорнинг озарбайжонлик ҳамкорлари кўмагида қардош мамлакатга ҳам етказиб берилмоқда. Лойиҳа ташаббускори фаолиятни янада кенгайтириш, маҳсулотларни тўғридан-тўғри экспортга йўналтириш бўйича режалар устида ишламоқда. 

Ислом маҳалласида йўлга қўйилган “Yaypan Diamond Style” ишлаб чиқариш кооперативига эса 49 нафар хотин-қизлар кооперация асосида ишга қабул қилинган. Цех иш юритувчиси Фаридахон Мўминқулованинг маълум қилишича, туманимиз аёл-қизлари тиккан маҳсулотлар ички бозордан ташқари, туркиялик ҳамкорлар кўмагида Россия ва Қозоғистон давлатларига ҳам йўналтирилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги