Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш борасида 2022 йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари М.Аҳмедовнинг ҳисоботи
2022-08-04 19:44:30 398
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори асосида Ўзбекистон туманида 75 та МФЙларга 2022 йил 24 январдан 75 нафар ёшлар етакчилари тайинланди.
Жумладан:
- Маълумоти: олий – 58 нафар, тугалланмаган олий – 7 нафар, ўрта-махсус – 10 нафар, ўрта – 0 нафар.
- Ҳарбий хизмат: йиллик – 18 нафар, ойлик – 18 нафар, ўтамаган - 39 нафар)
- Жинси: эркак – 68 нафар, аёл - 7нафар.
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти бўйича:
Ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб, анкета сўровномалари орқали 46 минг 326 нафар (16-30 ёш) ёшлар хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилди.
Бандлик ҳолати бўйича (16-30 ёш):
- Давлат секторида расмий бандлар – 2 минг 194 нафар;
- Хусусий секторда расмий бандлар – 955 нафар;
- Муддатли ҳарбий хизматга кетганлар – 118 нафар;
- ЖИЭМдаги ёшлар – 12 нафар;
- Норасмий бандлар – 21 282 нафар;
- Ишлаш истаги йўқлар – 15 634 нафар;
- Меҳнатга лаёқатсизлар – 199 нафар;
- Ишсиз ёшлар – 1 411 нафар.
Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-92-сонли қарорида белгилаб қўйилган 6 та йўналиш бўйича жами 4 минг 374 дан зиёд турли хил лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилиб, уларга жами 116 мингга яқин ёшлар жалб этилган.
Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш йўналишида, 2 183 та футбол бўйича “Ҳоким кубоги”, аёллар ўртасида волейбол бўйича “Прокурор кубоги” мусобақалари, ёшлар ўртасида стол тенниси ва миллий спорт ўйинлари каби спорт ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиб, уларга 53 минг нафар ёшлар қамраб олинди.
Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида 312 та тумандаги IT-марказида “Киберспорт” мусобақалари ва “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув семинарлар, тадбирлар ташкил этилиб, уларга жами 2 минг 760 нафар ёшлар қамраб олинди.
Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналишида, 558 та “Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги” учун, “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила”, таниқли ёзувчи ва шоирларнинг ёшлар билан учрашувлари, “Заковат” интеллектуал ўйини каби тадбир ва лойиҳалар ташкил этилиб, 5 минг 200 нафардан зиёд ёшлар қамраб олинди.
Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўналишида, маҳалла ёшлари иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари армия нигоҳида” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали тадбирлар ташкил этилиб, 3 минг 669 нафар ёшлар қамраб олинди.
Тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш йўналишида, 82 та юқори натижаларга эришган тадбирлар иштирокидаги бизнес тренинглар ташкил этилиб, 253 нафар ёшлар қамраб олинган.
Ёшлар етакчилари томонидан 13 турдаги тавсияси асосида 160 нафар ёшларга 484,4 млн. сўмлик ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилган.
Ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда 391 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига ишга жойлаштирилган, 364 нафар ёшларга 4 млрд. 473 млн. 683 минг 705 сўмлик имтиёзли кредит маблағлари, 606 нафар ёшларга экин ер майдонлари ажратилишига кўмаклашилган.
42 нафар ёшлар тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.
“Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича:
Ёшлар тизимини рақамлаштириш, ёшларга берилаётган имтиёзларнинг шаффофлигини таъминлаш, жойларда амалга оширилаётган ишларни 3 босқичда мониторинг қилиш имконини берувчи “yoshlar daftari” ягона электрон платформаси ишга туширилиб, “ Ёшлар дафтари” юритиш тўлиқ электронлаштирилди.
Бугунги кун ҳолатига туман бўйича 760 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. 691 нафар (90,9 %) ёшларга манзилли ва мақсадли ёрдам кўрсатилиб, дафтардан чиқарилди.
Хусусан:
- 146 нафар (19,2%) ёшларга қишлоқ хўжалиги экин ер майдонлари ажратилди;
- 30 нафар (4 %) ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди;
- 3 нафар (0,4 %) ёшлар "Устоз-шогирд" анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилган;
- 46 нафар (6,5 %) ёшлар ўзини ўзи банд қилиш учун меҳнат қуроллари билан таъминланди;
- 113 нафарига (14,9 %) тўлов контракт пуллари тўлаб берилди.
- 422 нафарига (55,5%) турли ижтимоий ёрдамлар (моддий ёрдам, касб- ҳунар, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш) кўрсатилди.
Ёшлар муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашнинг янгича механизми жорий этилиб, ёшларга “yoshlardaftari.uz” электрон платформаси ёки “1093” қисқа рақамли колл-маркази орқали онлайн ариза қолдириш ва мурожаат ҳолати тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилди.
Бугунги кунга қадар, “Ёшлар дафтари”га кириш учун 1 минг 61 нафар (фуқаро томонидан 547 та колл-маркази орқали 102 та, секторлар томонидан 50 та, телеграм бот орқали 4 та, маҳалла етакчилари томонидан 335 нафар) онлайн мурожаатлар келиб тушган ва 767 нафар ёшларнинг аризаси тасдиқланиб, дафтарга киритилган.
“Ёшлар дафтари” жамғармаси бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан “Ёшлар дафтари” жамғармасида ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 2022 йил январ-июнь ойлари давомида 1,215 млрд. сўм маблағ шакллантирилди.
Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 160 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд ёшларга 797,5млн. сўмлик моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратилди.
Бугунги кунда жамғарма ҳисобида 583,2 млн. сўм маблағ мавжуд.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида туманда 35 та кўрик-танловлар, 2183 та спорт мусобақалари, 218 та давра суҳбатлари, 187 та учрашувлар, 116 та семинарлар, 962 та маданий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларга жами 116 минг нафар ёшлар қамраб олинди.
Жумладан:
Маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасида – “Санъат ғунчалари”, мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича “Ёшлар овози”, “Ёш мусаввирлар”, “Санъат ғунчалари”, “Камалак юлдузлари”“Рақс жилоси”, “Гулбазми”, “Ғазалхонлик”, “Хуш кайфият”, “Мушоира”, “Қувноқлар ва Зукколар”тадбирлари ва болалар ижодиёт фестивали каби 962 та маданий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларга жами 50 минг нафар ёшлар қамраб олинди.
Соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш борасида- мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, енгил атлетика, стритбол, стреет воркоут, киберспорт мусобақалари ташкил этилди. “Саломатлик учун 5 000 қадам” юриш марафони ҳамда “Мен чемпион бўламан”, “Чемпион билан учрашув” каби 2 183 та спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирларга жами 53 минг нафар ёшлар қамраб олинди.
Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш борасида - “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси, киберспорт чемпионати, “Ахборот технологиялари билимдони” танлови, “Дастурлашга биринчи қадам” лойиҳаларини ташкил этиш каби 3 та кўрик-танловлар, 17 та давра суҳбатлари ташкил этилди. Ушбу тадбирларга жами 2 минг 761 нафар ёшлар қамраб олинди.
Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш борасида - “Заковат” мусобақаси, “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила”, “Мушоира”, “Хорижий тиллар билимдони” ва “Ёш полиглот” , “Мунозара”, миллий халқ ўйинлари, шунингдек, “Энг намунали зиё дўкони” кўрик- танловларини ташкил этиш каби 12 та кўрик-танловлар, 54 та давра суҳбатлари, 12 та учрашувлар, 8 та семинарлар ташкил этилди. Мазкур тадбирларга жами 5 минг 234 нафар ёшлар қамраб олинди
“IT” ва рақамли технологияларни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича рақамли технологиялар ўқув марказида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 120 нафардан ортик ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилмоқда.
Беш муҳим ташаббус доирасида муассасаларда 1 893 та янги тўгараклар ташкил этилиб, жами 32 814 нафар ёшлар қамраб олинди.
Маданият ва санъат йўналишида 7 905 нафар;
спорт йўналиши доирасида 7 525 нафар;
ахборот технологиялари йўналишида 6 356 нафар;
китобхонлик йўналишида 6 316 нафар ёшлар жалб этилган.
Шунингдек, ҳозирги кунда туманда жами 76 та “Зиё дўконлари” китоб дўконлари фаолият юритиб келмоқда. Жумладан:
1-сектор ҳудудидаги 22 та МФЙ да 22 та китоб савдо дўконлари, 2-сектор ҳудудидаги 21 та МФЙ да 19 та китоб савдо дўконлари, 3-сектор ҳудудидаги 23 та МФЙ да 21 та китоб савдо дўконлари, 4-сектор ҳудудидаги 13 та МФЙ да 14 та китоб савдо дўконлари фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 18 мартдаги “Ёшлар ўртасида китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ва спорт турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 05-1-622-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида 15 та йўналишни ўз ичига қамраб олган беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” ўтказилди.
Мазкур олимпиадада маҳаллаларда истиқомат қилувчи 36 минг нафар ёшлар фаол иштирок этди. “Беш ташаббус олимпиада”си доирасидаги танлов ва спорт мусобақаларининг Республика босқичида Ўзбекистон тумани жамоалари якуний ҳисобда 3 та совринли ўрин ва медалларни қўлга киритди.
Жумладан;
- 1 та олтин волейбол спорт тури бўйича А.Жомий номли маҳалла ёшлари;
- 1 та кумуш медалини Давлатботир маҳалла ёшлари;
- 1 та бронза Енгил атлетика спорт тури бўйича Ўзбекистон тумани Оқмачит маҳалла ёшлари қўлга киритди ҳамда ўзлари истиқомат қиладиган маҳаллаларида спорт майдончалари қурилиши учун махсус сертификатларни қўлга киритди.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92- сон қарорида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш вазифалари белгиланган.
Топшириққа асосан, Ўзбекистон туманида жорий йилнинг январь-июнь ойларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида - “Қувноқ стартлар”, “Темурбеклар”, “Ёш ҳуқуқшунос” танловлари ҳамда “Мен ҳам аскар бўламан”, “Мардлар қўриқлайди ватанни” акциялари ва ҳарбий қисмларга саёҳатларни ташкил этиш каби 44 та кўрик-танловлар, 32 та давра суҳбатлари, 54 та учрашувлар, 31 та семинарлар ташкил этилди. Тадбирларга жами 28 500 нафар ёшлар қамраб олинди
Жумладан:
- Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида жорий йилнинг июнь ойи мобайнида туманда жами 12 300 нафар ёшлар иштирокида, 174 та ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари (“Мен ҳам аскар бўламан”, “Ўз маҳаллангни асра!”, “Ўз ватанингни асра!”) каби тадбирлар ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги тасаруфидаги ҳарбий қисмларга, дала ўқув майдонларига ёшларнинг ташрифлари амалга оширилиб, ҳарбийлар ва ёшлар учрашувлари ўтказилди.
- Ўзбекистон туман Ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ўзбекистон туман Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларнинг ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлаш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан ҳабардор қилиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларга ҳурмат руҳида таърбиялаш мақсадида туманнинг ҳар бир МФЙ ларида “Ёш ҳуқуқшунос” танловлари бўлиб ўтди.
- Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ҳамда ҳуқуқий билимларини юксалтириш ёшлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш хамда коррупцияга қарши ёшларнинг мустаҳкам иммунитетини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон туманида жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 1 520 нафар ёшлар иштирокида 75та (“Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати”, “Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида одоб-ахлоқ кунлиги”, “Биз ёшлар жиноятчиликга қаршимиз”, “Соғлом ҳаёт”) каби тадбирлар ўтказилди.
Туман Мудофа бўлими, Миллий гвардиянинг Ўзбекистон туман бўлими, туман ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида 125 нафар ёшлардан иборат “Қалқон” гуруҳи фаолиятини йўлга қўйилди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида гуруҳ аъзолари томонидан жами 34 та бемақсад юрган фуқаролар билан, 11 та қаровсиз қолдирилган мулк эгалари билан, 165 та савдо шахобчаларида ёшларга спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларини сотилишини олдини олиш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Ёшларнинг муаммо ва таклифлари бўйича учрашувлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форуми йиғилиш баёни (06.01.2021й., №02-РА1-585)нинг 48-банди “Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқотларни ўтказиш” ҳамда шу билан бирга, Давлат раҳбарининг 2021 йил 27 январь куни ўтказилган йиғилишида 1 февралдан бошлаб ҳафтанинг икки кунини яъни бир куни ёшлар бандлиги билан, иккинчи куни уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан шуғулланиш амалиётини жорий этиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли ҳал этиш вазифаси белгилаб берилди.
Топшириққа асосан, Ўзбекистон туманида жорий йилнинг биринчи ва иккинчи чораклари давомида сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашувларни ташкил этиш режа-графиги ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Бугунги кунга қадар туман сектор раҳбарларининг ёшлар билан 98 маротаба (шундан, 1-секторда 28 та, 2-секторда 23 та, 3-секторда 25 та, 4- секторда 22 та) учрашувлар ташкил этилди, ўтказилган учрашувларда жами 1 502 нафар ёшлар иштирок этиб, улар томонидан 201 та мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу мурожаатларнинг 157 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, муддат ва ўрганиш талаб этадиган 24 та мурожаатлар тегишли тартибда туман сектор раҳбарларининг “Йўл хариталари”га киритилиб, назоратга олиниши белгиланган, 20 тасига эса тушинтиришлар берилган.
Жумладан, 23 та иш билан таъминлаш, 72 та кредит ажратиш, 27 та моддий ёрдам, 8 та ижтимоий нафақа ва 71 та контракт ҳамда бошка ўқув тўловлари каби кўтарилган.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017- сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармони, 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарорида маҳаллаларда ёшларни ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган туркум тадбирларни ташкил этиш масалалари алоҳида белгилаб қўйилган.
Саёҳатларга 30 нафардан ортиқ кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ногиронлиги бўлган ёшлар жалб қилинди.
Шунингдек, 8 март Халқаро хотин-қизлар куни, “Наврўз” байрами муносабати билан маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган 70 нафардан ортиқ ёшларга ҳомийлар томонидан совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ўқув қуроллари берилиб, алоҳида эътибор кўрсатилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида 1 нафар ногиронлиги бўлган ёшларнинг 50 % миқдорида контракт тўловлари, 1 нафар ёшларнинг даволаниши учун маблағлар, 3 нафар ёшларга тикув машинаси, 1 нафарига инкубатор ускунаси ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.