Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмитдинов раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида 2022 йил 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тўғрисида
2022-08-04 17:40:57 275
Ўзбекистон тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102- сонли қарори ижроси юзасидан мунтазам тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.
Сектор ҳудудида 14097 та хонадон, 18019 та оила, 73025 нафар аҳоли мавжуд. Ҳудудда 21 та МФЙ, 25 та умумтаълим ўрта мактаб, 64 та мактабгача таълим муассасалари 4 та соғлиқни сақлаш муассасаси, мавжуд.
Сектор ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йил 2-чоракда белгиланган йўл харитаси ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногиронлар ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, “Темир дафтар”, “Ёшлар” дафтари, “Аёллар” дафтаридаги оилаларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича:
Ўтган даврда маҳаллалар ва депутатларимиз билан хонадонма- хонадон юрган ҳолда 795 та эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, “Темир дафтар”га киритилган бўлиб 2022 йил 1 январ холатига 80 та оила қолган эди. 2022 йил 6 ойи мобайнида 80 нафар эхтиёжманд оиланинг 80 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларига субсидия асосида меҳнат қуроллари бериш ва 10 йил муддатга 15 сотихдан ер бериш орқали бандлиги таъминланиб даромад манбаси яратилгандан кейин “Темир дафтар”дан чиқарилди.
2022 йил 2-чоракда 35 нафар саховатпеша тадбиркорларимиз билан 231 та эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга жами 31 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди. 4 та оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун ҳомийлик асосида қурилиш материаллари, 3 та бюджет маблағлари хисобидан таьмирлаш ишлари олиб борилди. 10 та оилага товуқ, 11 та оиланинг томорқаларида иссиқхона қуриб берилди.
2022 йил давомида “Ёшлар дафтари”га 200 нафар ёшлар рўйхатга олиниб, бугунги кунга 175 нафар (89%) ёшлар берилган ёрдамлар туфайли ёшлар дафтаридан чиқарилган.
Жорий йил 6 ой давомида "Ёшлар" дафтарга киритилган 34 нафар талаба йигит-қизларнинг олий ўқув юрти 98.3 млн. сўмлик шартнома пуллари тўлаб берилди, 23 нафар ёшларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзди кредит маблағлари ажратилди. 52 нафар ёшларга 10 йил муддатга 15 сотихдан ер берилиб, дехқон хўжаликлари ташкил этиб берилди. 21 нафар ёшларга субсидия асосида мехнат қуроллари тарқатилди, 34 нафар ёшларнинг расмий бандлиги таьминланди.
“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига 1402 нафар аёллар киритилган бўлиб 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига 925 нафари (66%)га ёрдамлар кўрсатилиб халқ депутатлар Кенгашининг қарори билан “дафтар”дан чиқарилди.
Жумладан, Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар 452 нафар (83%),
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин-қизлар 6 нафар (15%),
Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар 120 нафар (27%),
Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-2 гурух ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин қизлар 205 нафар (91 %),
Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар 22 нафар (65 %), Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эхтиёжманд хотин-қизлар 120 нафар (100 %) дафтардан чиқарилди.
Инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
Сув таъминоти бўйича “Қушқўноқ” МФЙда 1 та ичимлик суви қудуғи қазилди, “Яйпангузар” МФЙда эса яна бир ичимлик сув қудуғи қазиш ишлари бошланди. Ҳомийлик асосида 1.7 км. масофада ичимлик суви тармоғи тортилди. “Қудаш” МФЙ даги 1 та, Яккатут МФЙда 1 та, Қораёзбобо ва Нурли келажак МФЙларида 2 та ичимлик суви насози қайта таъмирланди.
Электр энергияси юзасидан, тумандаги 3-сектор ҳудудида 15 дона 6/10/0.4 кВли транформатор пунктлари, 31.85 км 6/10 кВли ва 87.5 км 0.4 кВли транформатор пунктлари мукаммал таъмирланди. 45 дона 6/10/0.4 кВли транформатор пунктлари,
Қушқўноқ МФЙ га 68 та, Қудаш МФЙга 70 та Даштчўлпон МФЙга 5 та ва Яккатут МФЙга 7 та янги бетон таянчлар ўрнатилди.
Аҳолини суюлтирилган ва табиий газ билан таъминлаш максадида 3-сектор худудида 1210 та хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига 6 ойи давомида 34 600 минг м3 миқдорида табиий газ етказиб берилди. Суюлтирилган газ билан таъминланаётган 13205 та хонадонларга 1041,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Маиший газ баллонга эҳтиёжманд хонадонларга январ-июнь ойлари давомида 40 та имтиёзли маиший газ баллонлар билан таъминланди ва суюлтирилган газга мослаштирилди.
Сектор ҳудудидаги маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари билан хамкорликда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 187 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд вакант иш ўринларига, махаллалардаги тадбиркорлик субъектларига ва жамоат ишларига ишга жойланган. 239 нафар фуқароларга тикувчилик, чорвачилик, ишлаб чиқариш, иссиқхона, хизмат кўрсатиш, узумчилик йўналишлари бўйича 3,973 млрд. сўм имтиёзли кредит берилди. Бундан ташқари давлатимиз раҳбарининг ПҚ-20-сонли қарори бўйича 568 та фуқароларга аукцион орқали шартнома асосида фойдаланиш учун 84.8 гектар ер майдони ажратиб берилди.
Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича: сектор ҳудудидаги МФЙ ларда 891,0 гектар томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, шундан экин экиладигани 810,2 гектарни ташкил қилади. Томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича хар бир хонадон хатловдан ўтказилиб ўрганиб чиқилган ва доимий назоратга олинган.
Аҳоли, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича сектор худудидаги МФЙларда ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, профилактика инспекторлари билан хамкорликликда 23 маротаба учрашувлар ўтказилиб, уларда вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир бўлаётган хуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Секторда Халқ қабулхонаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича тузилган режа жадвалга асосан МФЙларда аҳоли ва ёшлар ўртасида 23 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган. Аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулларда 134 нафар фуқаролардан 134 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 115 таси қаноатлантирган, 12 тасига асосли тушунтириш берилгани, 7 таси узоқ муддатли назоратга олинган.
Йил давомида сектор фаолиятини янада самаралироқ ташкил қилиш чораларини кўриб, бунда асосий эътибор худуддаги мавжуд муаммоларни тегишли идора ва ташкилотлар билан хамкорликда тезкорлик билан ҳал этишга қаратилади ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб бориш таъминланади.