Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 222 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани прокурори Музаффаржон Абдурахманов раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тўғрисида

 2022-08-04 17:26:13    449

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси борасида 2- сектор ҳудудида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман прокурори раҳбарлигидаги сектор штаб биноси талаб даражасига келтирилиб, факс, компьютер ҳамда бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган, ишчи гуруҳ аъзолари фаолият олиб бориши учун барча шароит яратилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аҳоли хонадонларига бирма-бир кирган ҳолда хамда жойларда сайёр учрашувлар ўтказиш йўли билан уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хусусан, секторда 13440 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан жорий йилнинг ўтган даврида 13440 та хонадонга уйма-уй кириб чиқилиб, уларда аниқланган 486 та муаммонинг 310 тасига асосли тушунтиришлар берилган, 176 та муаммолар бартараф этилиши таъминланди.

Ўтказилган 24 та сайёр қабулларда 316 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 193 тасини ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Жумладан, 30 нафардан ортиқ фуқаронинг ишга жойлаштирилиши, 2 нафар ногиронларга аравачалар, 2 нафарига қўлтиқ таёқлар, 892 нафардан ортиқ фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиб, 16 таси даволанишга ётқизилиши, 36 нафар фуқароларга 24.5 млн. сўмга яқин моддий ёрдам ва бепул дори-дармон берилиши, 6 нафар фуқароларга даволаш ва профилактика масканларига бепул йўлланмалар берилди, 26 дан ортиқ фуқароларнинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

Қабуллар жараёнида бўлган мурожаатларга асосан 1200 метрдан ортиқ масофага сув тармоғи тортилиб, 613 та хонадон ҳамда 2 та таълим муассасалари ичимлик суви билан таъминланди, 9 та кўчанинг 12.1 км масофасига шағал ётқизилиб, 5.2 км масофа асфальтлаштирилди, 3710 та хонадоннинг йўли текисланди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш хамда уларнинг даромадини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида 93 нафар шахсга 1 млрд. 960 млн сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Эҳтиёжманд 94 та оилаларнинг 94 тасига озиқ-овқат ва маиший буюмлар берилди, 1 тасининг уй-жойи таъмирланди, 7 та оиланинг томорқаларида иссиқхона қуриб берилди, 16 та оилага товуқ ва жўжалар тарқатилиб, 13 нафар вояга етмаган фарзандлари имтиёзли тарзда мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди.

Бугунги кунга қадар кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида “Аёллар” дафтаридан 412 нафар, “Ёшлар” дафтаридан 194 нафарига амалий ёрдам кўрсатилиши натижасидан дафтардан чиқарилди. “Темир дафтарида” қолган 14 та оила кам таъминланганлик тоифасидан чиқарилиши учун аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, мазкур турдаги оилалардаги меҳнат билан банд бўлмаган 653 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Шундан 133 нафари доимий ишга, 26 нафари хақ тўланадиган ишга, 494 нафари ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

Ҳудудларда томорқа майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, аҳоли томорқа майдонларини “Маҳаллабай ишлаш тизими орқали” уйма-уй юриб инвентаризациядан ўтказилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

Бундан ташқари “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган 219 нафар фуқароларга ПҚ 20-сонли Қарори ижроси юзасидан аукцион орқали 33 гектар ер майдони берилиб, узоқ муддатли шартнома асосида фойдаланиш учун ажратиб берилди.

Шунингдек сектор ҳудудидаги бошоқли дон экинларидан бўшаган 87,2 га ер майдони такрорий экин экиш ва моддий таъминотини ошириш учун 436 нафар эҳтиёжманд хамда махсус дафтарларда турувчи фуқароларга берилди.

Тадбирлар давомида 10 000 туп мевали дарахт кўчати, 256 000 дона терак қаламчалари ҳамда 2864 кг. турли хилдаги уруғлар (картошка ва бошқалар) етказиб берилган бўлиб, 1364 туп сабзавот (помидор, қалампир, болгар қалампири, карам) кўчатлари тарқатилди. Секторда томорқа майдонларида ер участкаларига экин экилиши режаси белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига режа ортиғи билан бажарилди.

Бундан ташқари, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 20 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари, 402 нафар аёлга бир марталик моддий ёрдам берилди.

Ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Ҳисобот даврида 13 нафар ногиронларга тиббий ёрдам кўрсатилди, улардан 4 нафари шифохонага жойлаштирилди, 2 нафарига сиҳатгоҳларда даволаниши учун йўлланма берилди. 1 млн. 900 минг сўмлик дори-дармонлар тарқатилиб, 2 нафарига аравача, 102 нафар ёрдамга муҳтож фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва маиший техника воситалари тарқатилди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, прокурорнинг ташаббуси билан 76 нафар (шундан 69 нафари хотин-қизлар) фуқаро ишга жойлаштирилди.

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш йўналишида 892 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, 264 нафарида турли касалликлар аниқланди, шундан 9 нафарига даволаниш учун йўлланмалар берилиб, 23 нафари амбулатор, 11 нафари стационар тартибда даволаниши натижасида соғломлаштирилди, 32 нафар фуқароларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Аҳолига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти етказиб бериш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этишга қаратилган аниқ мақсадли тадбирлар ўтказиб келинди.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 3 та трансформатор жорий таъмирдан чиқарилди, 93 та носоз ҳолатга келиб қолган кўча чироғи алмаштирилди, натижада 439 та хонадоннинг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳал қилинди.

Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ташаббускор фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган 22 та учрашув ва бевосита мулоқотлар давомида 16 та тадбиркорнинг турли муаммолари мавжудлиги аниқланиб, шундан, 12 таси тезкорлик билан ҳал қилинди, қолган 4 нафарига ҳуқуқий маслахатлар берилди.

Жумладан, оилавий тадбиркорларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиниши бўйича 6 нафар тадбиркорларга 265 млн. сўм миқдорида кредит олиб берилишига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Кредит ажратилган лойиҳалардан 5 таси ишга туширилиб, 21 нафар (шундан, 12 нафар ёш) ишсизларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек инвестиция лойиҳалари асосида ишга туширилиши режалаштирилаётган “Vodiy akkumlyator” МЧЖга, 200 минг АҚШ доллари миқдорида тегишли банк муассасаларидан кредит ажратилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жиноятчиликка қарши курашишдаги ташкил этишда асосий эътибор - унинг оқибатлари билан курашишга эмас, балки жиноят келиб чиқиш сабаб ва шарт- шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этишга қаратилмоқда.

Шу мақсадда, кунлик режавий ишлар ҳамда хафтанинг ҳар пайшанба куни ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида прокурор секторида 64 маротаба профилактика тадбири амалга оширилди.

Олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида умумий жиноятчилик ҳамда сектордаги криминоген вазиятнинг кескин камайишига эришилди. Оғир ва ўта оғир жиноятлар каби жиноятлар сезиларли даражада камайди.

Жорий йилнинг олти ойлиги давомида маҳаллаларда ва оилаларда маънавий- аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда оилавий ажримларни олдини олиш, оилалардаги муҳитни барқарорлаштириш, ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасида ишлар ҳам самарали ишлар ташкил этилиб 2-сектор ҳудудида ўтган йилнинг жорий даврига нисбатан ажримлар сони 30 тадан 25 тага камайиб, ижобий натижага эришилган. Бундан кўриниб турибдики маҳаллаларда нотинч оилалар билан ишлаш борасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилса, оилавий ажримлар сонини камайишига олиб келади.

Келгуси фаолиятда сектор ишини янада самаралироқ ташкил қилиш чораларини кўриб, бунда асосий эътибор “Маҳаллабай” ишлаш тизимига бўйича аниқланган муаммолларни тезкорлик билан ҳал этишга қаратилади ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб бориш таъминланади.