Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кичик саноат зоналари туман саноати салоҳиятини оширишга хизмат қилади

×

 2022-08-04 11:41:24    139

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Кўл Элаш” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ёшлар” ҳамда “Кичик Тагоб” маҳалласидаги “Кичик Тагоб” кичик саноат зоналарида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 6 июн кунги “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-271-сонли қарорига мувофиқ жорий йилнинг ўзида тумандаги 3 та – “Ёшлар”, “Мингут” ва “Шўрсув” КСЗларини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида республика бюджети маблағларидан 33 млрд. 312 млн. сўм ажратилиши белгиланган.  

Хусусан “Ёшлар” кичик саноат зонасига 1,5 км газ, 1 км электр ва 10 км оқава сув тармоқларини тортиш, сув иншооти қуриш каби тадбирлар учун 11 млрд. 405 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Қайд этилишича, айни кунларда масъул бошқарма ва ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашнинг сўнгги босқич ишлари бажарилмоқда. 

“Ёшлар” кичик саноат зонасига "Қўқон аэропорти йўли"дан кириб борувчи таъмирталаб йўл ҳам куни-кеча туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2,1 км. масофада созланиб, янгидан шағал тўшалди. 

Мазкур кичик саноат зонасида "Саховат 2020" кооперацияси томонидан амалга оширилаётган, умумий қиймати 80 млрд. сўм дея белгиланган, ёғ-мой ишлаб чиқариш ва тикув-тўқув мажмуаси лойиҳасини қуриш ишлари ҳам давом этмоқда. 

Умумий майдони 5 гектар бўлган “Кичик Тагоб” кичик саноат зонасида эса жами лойиҳа қиймати 17 миллиард сўмдан зиёд 10 га яқин лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Ҳудудда "For you" МЧЖ томонидан 1 гектар ер майдонида лойиҳа қиймати 5 млрд. 250 млн. сўм бўлган, фойдаланишга топширилиши натижасида 30 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган нефтни қайта ишлаш кичик (мини) заводида дастгоҳларни ўрнатиш ва уларни синовдан ўтказишнинг сўнгги босқич жараёнлари бажарилмоқда. 

Тадбиркорлар билан лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича шу ернинг ўзида мулоқот ўтказилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди.

Туман раҳбари ҳар иккала кичик саноат зонасида ҳам ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги