Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 226 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳани амалга ошириш ишлари давом этмоқда

×

 2022-08-03 22:12:49    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Ўқчи” маҳалласидан “Каримобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қадар 20 километрдан зиёд узунликда ичимлик суви тармоғини қуриш ишлари қизғин давом этмоқда. 

Қурилиш ишлари 2021-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган мазкур йирик лойиҳа молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.

Қиймати 19 млрд. сўмни ташкил этувчи объектни қуриш ишлари айни кунларда пудратчи ташкилот-“Обихаёт-Б” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан давом эттирилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Ўқчи ва Жонобод қишлоқларида бўлиб, ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳани бажарилиш жараёнларини кўздан кечирди. 

Лойиҳа доирасида 2 та тик сув қудуғи қазилиб, ҳар бир қудуқларга сув насослари ташланган ва сув чиқарилган. Қудуқдаги сувни резервуарга ташлаш, янги трансформаторлар ўрнатиш каби тадбирлар ҳам амалга оширилган. Айни кунларда ҳар бирининг ҳажми 1000 м³ бўлган 2 та сув сақлагич (резервуар)ларни қуриш ишлари авжида. Ўқчи қишлоғидан Жонобод қишлоғигача эса 17 км. масофада тармоқ тортиш ишлари ҳам бажарилиб, мазкур жараён давом этмоқда. 

Туман раҳбари соҳа мутахассислари, пудратчи ташкилот вакиллари билан мулоқотда қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва лойиҳани муддатидан кечиктирмасдан якунига етказиш юзасидан ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди. 

Яқин муддатларда лойиҳани тўлиқ амалга ошириш натижасида тумандаги ичимлик суви таъминоти оғир ҳудудлар ҳисобланган “Бўстон”, “Янгиҳаёт”, “Жонобод”, “Обод”, “Мевазор”, “Даханақақир”, “Каримобод”, “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғини ва Дўстларобод қишлоғи каби ҳудудларда ушбу муаммо ҳал этилиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги