Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги 4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 14,5 минг квадрат метр қисми жорий таъмирланиб, янги светофор ҳам ўрнатилди
2022-08-03 18:53:40 158
4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўли Ўзбекистон тумани иқтисодиёти ҳамда бошқа кўплаб соҳалар ривожида муҳим аҳамият касб этувчи, туманни кўплаб ҳудудлар билан боғловчи асосий йўл ҳисобланади.
Йўллар равонлигини таъминлаш мақсадида Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан куни-кеча мазкур автомобиль йўлининг Кўл Элаш, Тинчлик ҳамда Қумбосди маҳаллаларидан ўтувчи 14,5 минг квадрат метр қисми жорий таъмирланиб, янги асфальт қопламаси ётқизилди.
Шунингдек, корхона йўлсозлари томонидан ушбу катта йўлга туташ бўлган 3 та маҳаллаларга кириш-чиқиш қисми ҳам маълум масофада созланиб, асфальт билан қопланди.
Йўлларда хавфсизликни таъминлаш, ҳайдовчи ҳамда пиёдаларга қулайлик яратиш мақсадида Қумбосди маҳалласига ҳаракатни тартибга солувчи янги светофор ҳам ўрнатилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги