Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-08-03 09:20:05    125

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги “Мухтасархонбегим” фермер хўжалиги раҳбари Машрабхон Султонованинг видеомурожаати тарқалди. Унда хўжалик раҳбари Ўзбекистон, Фурқат ва Данғара туманлари ҳудудларига туташ бўлган Қолгандарё мавзесида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонига Данғара туманидан баъзи бир фуқароларнинг чиқинди ташлаб кетиш ҳолатлари рўй бераётгани, шунингдек хўжалик ерларини суғоришда сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини баён этади. 

“Мухтасархонбегим” фермер хўжалиги Қолгандарё мавзесида 149,6 гектар ер майдонида пахта-ғаллачилик йўналишида деҳқончилик қилади. Экин ерларини суғорилиши “Абдусамат” сув насос станцияси орқали таъминланади. 

Видеомурожаат туман Ирригация бўлими масъуллари ва бошқа мутасаддилар ҳамда бевосита хўжалик раҳбари иштирокида жойида ўрганилди. 

Экин ерлари суғорилишини барқарор таъминлаш, шунингдек фермер таъкидлаганидек Данғара тумани ҳудудидан унинг ерларига маиший ёки бошқа чиқиндиларни ташлаб кетиш ҳолатларини олдини олиш ва мурожаатда қайд этилган бошқа масалаларни ҳам тегишлича ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.