Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Асад ойи ҳосил тўплашда муҳим палла

×

 2022-08-02 19:49:21    128

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов билан биргаликда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Айни кунларда тумандаги 160 га яқин миришкор фермерлар 4 минг 650 гектар майдонда ғўза парваришламоқда.

Сектор раҳбарлари хусусан, Қудаш қишлоғидаги “Ўткир Рашид Зиё”, Кўл Элаш қишлоғидаги “Кўл Элаш замини” ҳамда Авғон қишлоғидаги “Кимёгар” фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, ғўза ривожини кўздан кечирдилар.

“Кўл Элаш замини” фермер хўжалиги раҳбари Маъруфжон Хасановнинг таъкидлашича, 32 гектар майдонга экилган ғўзанинг “С-7303” навидан мавсумда 45 центнердан пахта хирмони кўтариш ният қилинган. 

Туман раҳбари фермер ҳамда қишлоқ хўжалиги масъуллари билан суҳбатларда ҳосилдорликни таъминлашда муҳим бўлган бугунги асад ойи кунларида барча зарурий агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, зараркунанда ҳашаротларга қарши кескин курашишни сусайтирмаслик, мўлжалланган юқори ҳосилдорлик ҳамда фермер муносиб даромад олиши учун бор куч-ғайрат ва тажрибаларни сафарбар этиш лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги