Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги Абдурахмон Жомий номли кўча туманнинг яна бир обод гўшасига айланади

×

 2022-08-02 19:46:19    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Яйпан шаҳридаги Абдурахмон Жомий номли кўчада амалга оширилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари юзасидан навбатдаги ўрганишларни ўтказди. 

“Обод марказ” дастури асосида 1,4 километрлик кўчани кўркам масканга айлантириш ишлари жадал давом этмоқда. 

Айни кунларда пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш ҳамда бир қатор таъмирлаш-созлаш ишлари баробарида, кўчанинг ҳар 30-35 метрига элликка яқин замонавий кўча чироқлари ҳам ўрнатилиши белгиланган. 

Туман раҳбарининг қурилиш-пудрат ташкилоти вакиллари ҳамда бошқа масъуллар билан суҳбатларида бунёдкорлик ишларини сифатли амалга ошириш, мазкур кўчада жойлашган хонадон эгалари билан ҳам албатта бамаслаҳат иш юритиб, барчага манфаатли ва қулай шароитларни яратишга эътибор қаратиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги