Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг тадбиркорлар учун навбатдаги қабули ташкил этилди

×

 2022-08-02 17:10:12    53

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 2 август куни Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг тадбиркорлар билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Яйпан шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да ташкилланган қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳам иштирок этиб, унда 10 га яқин ишбилармон ва тадбиркорларни қийнаётган муаммо ҳамда масалалари кўриб чиқилди. 

Қабулда асосан банк кредитлари, фермерлик фаолиятини ривожлантириш, кадастр ҳамда коммунал идоралар билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар амалга оширилди. 

Ҳар бир мурожаат тааллуқлиги бўйича масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, уларни ўрганиб чиқиш ва аниқ чора-тадбирлар белгилаш учун мутасаддиларга муддатли вазифалар топширилди.

Қонуний ечимга эга бўлмаган масалалар, хусусан ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги