Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2022-08-01 14:38:52 145
Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон тумани марказий шифохона қабулхонасига кириш йўли бир неча йилдан бери таъмирталаб аҳволда. Йўлни таъмирлаб қўйишларини сўраймиз” мазмунидаги хабар ва фото тарқалди.
Мазкур хабар ва унда баён этилган ҳолат юзасидан туман марказий шифохонасига киришнинг 45 кв. метр қисми таъмирталаб бўлиб, айни жой туман йўлсозлари томонидан таъмирланиб, асфальтланганлиги маълум қилинади.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг июл ойида туман марказий шифохонаси жойлашган, Конизар маҳалласи Ғалаба кўчасидаги 1 км. масофадаги йўл таъмирланиб, асфальт ётқизилган, ёмғир сувлари ҳамда маҳаллий аҳоли хонадонлари ариқ сувларини оқиб кетиши учун 500 метрга яқин масофада бетон ариқ (лоток)лар ўрнатилган ҳамда мазкур йўлда бир қатор бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилган.