Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 125 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Саховат ва кўмак” аҳоли кўмакчисига айланди

 2022-07-28 16:48:27    114

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 1 январ ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 4 млн. 261 минг 500 сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган олти ой давомида туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 547 млн. 608 минг 700 сўм маблағ йиғилди.

Ўтган олти ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 999 оилага 502 млн. 870 минг 100 сўм маблағ сарф этилди.

Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 343 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга 144 млн. 786 минг сўм маблағ йўналтирилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур дафтарга кирган 306  нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 173 млн. 272 минг 100 сўм маблағ йўналтирилган.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 350 нафарига 184 млн. 812 минг сўм маблағ йўналтирилди.

2022 йил 1 июл ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида 49 млн. сўм пул маблағлари мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи “O`zbekiston 24” канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги брифинги давомида ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти (https://obfm.uz/uz)га 23 апрел ва 26 май кунлари жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари билан амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон тумани “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси