Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди
2022-07-28 12:13:21 128
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги фуқаролар сайёр қабули бўлиб ўтди.
Дўстларобод қишлоғида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳовлисида ташкилланган сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Махмудов хамда мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари хам иштирок этиб, аҳолининг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабулда туманнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фуқароларнинг 30 дан зиёд муаммо, таклиф ва шикоятлари кўриб чиқилди.
Фуқаролардан кадастр, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, никоҳ ва оила масалалари, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредити, моддий ёрдам, субсидия, уй-жой, коммунал масалалар ва қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш каби турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Жойнинг ўзида ҳал этиш мумкин бўлган масалаларга ижобий ечим белгилаш билан бир қаторда, қатор фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга ўрганиб чиқиш ва белгиланган муддатларда ҳал этиш учун топширилди. Айрим мурожаатлар бўйича соҳа мутахассислари, ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар, қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги