Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-07-27 16:27:38    117

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 27 июл куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишида Ўзбекистон тумани ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи; 

Туманда “Темир дафтар”га киритилган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича 2022 йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар;

2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида туманда ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан 2022 йилнинг иккинчи чораги давомида олиб борилган ишлар юзасидан ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори ижросини таъминланиши борасида 2022 йилнинг ўтган олти ойида олиб борилган ишлар натижадорлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти;

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилнинг 2-чорагидаги ижроси;

Туманда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида туман Адлия бошқармаси бошлиғининг ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими томонидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишлича жавоблар қайтарилди.

Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги