Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 204 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпан шаҳри футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги” Фарғона вилояти босқичи мусобақаларининг финал баҳси хамда тақдирлаш маросимига мезбонлик қилди

×

 2022-07-27 16:23:27    110

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида ёшлар ўртасида футбол бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги”нинг Фарғона вилоят босқичи мусобақаларининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Катта спорт байрамида вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Учрашув аввалида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов “Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги” учун ўтказилган вилоят босқичи спорт ўйинлари, хусусан мини футбол, футбол ва шахмат мусобақалари ҳақида тўхталиб ўтди. Мазкур спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда улкан аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди. 

Шундан сўнг футбол бўйича вилоят босқичи финалига етиб келган Фарғона туманининг “Юксалиш” ҳамда Риштон туманининг “Бўстон” маҳалласи ёшлари жамоалари ўйинига старт берилди. 

Муросасиз курашларга бой бўлган ўйин Фарғона тумани “Юксалиш” маҳалласи ёшларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди: 1-0. 

Ғолиблар ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимида, таъкидланганидек вилоятда бир неча кун давом этган шахмат, мини-футбол ва футбол мусобақаларида фаол иштирок этиб, тегишли ўринларни қўлга киритган спортчи ёшларга чемпионлик кубоклари, медаллар, махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.  

Тадбир якунида элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокида йиғилган мухлислар, туманимиз аҳли ва меҳмонлари учун концерт дастури тақдим этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги