Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ташаббусли бюджет": Шакаробод маҳалласи ҳам янгича ва кўркам тус олмоқда
2022-07-26 17:55:32 140
Юртимизда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ислоҳотлар жараёнида жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадларига қаратилган ташаббусли бюджет жараёнлари ҳудудларда турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни самарали ҳал этишда муҳим ўрин тутмоқда.
Ўзбекистон туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Қатор ижтимоий объектлар, маҳалла ва кўчалар обод бўлиб, кўркам тус олмоқда.
Лойиҳанинг жорий йилги илк мавсумида “Шакаробод" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларини ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Натижада, айни кунларга келиб бюджетдан ажратилган 800 миллион сўм маблағ ҳисобига маҳаллада бир қатор ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳалланинг Маърифат ва Бунёдкор кўчалари бўйлаб 910 метр масофада янги бетон ариқлар ўрнатилиб, 1 минг 750 метр ички йўллар таъмирланди ва асфальт ётқизилди. Ҳудудда электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида 160 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор ҳамда 28 та таянч устунлари ўрнатилди.
Лойиҳа доирасида белгиланган бунёдкорлик ишлари маҳаллада давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги