Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДИҚҚАТ, ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ!!!

 2022-07-23 09:41:04    127

PDF yuklash
Chop etish


Ғалла уруғчилиги билан билан шуғулланувчи субъектлар диққатига!

2022 йилнинг 15-июлдан 5-август кунлари Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022-йил 15-июлдаги 02/23/-04/4667-сонли хабарномасида хамда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 15-сонли буйруғида кўрсатиб ўтилган топшириқлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги “Оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳуқуқига ега бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 641-сонли қарорининг 1-иловасидаги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2023 йил ҳосили учун уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусҳада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 5-август кунига қадар тақдим қилишлари сўралади.


1.

 Фермер хўжалиги (субъект) номидан тилхат


2.

 Тупроқ унимдорлиги (бонитет балл) бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотномаси


3.

 Сув таминоти бўйича туман Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси


4.

 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома


5.

 Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маълумотномаси


6. 

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан талабгорнинг мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича берилган маълумотномаси ҳамда техпаспорт нусҳаси


7. Сўнгги 3 йил ичида экилган қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган ҳосилдорлик ва шартномавий режанинг бажарилиши бўйича кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома
   

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йилнинг 5 август куни 18:00 да тўхтатилади.    

Қўшимча маълумотлар учун: 73-539-11-53 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.