Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Аёллар дафтари"даги хотин-қизларга психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди

×

 2022-07-22 13:12:49    153

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари давом этмоқда.

Шу мақсадда кеча “дафтар” рўйхатига киритилган хотин-қизлар иштирокида “Аёли эъзозланган юрт” мавзусида амалий семинар ташкилланди. 

Унда тумани ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсақова, туман адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази мутасаддилари ва психолог-мутахассислар иштирок этди.

Семинар давомида соҳа мутахассислари ва хотин-қизлар ўртасида психологик суҳбат хамда тренинглар ўтказилиб, ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, аёллар учун тиббий-кўрик ҳам ташкил этилиб, уларнинг саломатлиги текширувдан ўтказилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги