Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС” РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

 2022-07-21 18:45:34    112

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади. 

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи ва учинчи босқичларда).

Танловда қатнашмоқчи бўлганлар 5 августга қадар халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига ариза беришлари лозим.

Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот 

Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбомлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);

ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматида);

оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.

Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин. 

Мурожаат учун телефон: +998916500025, +998905324572

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши котибияти