Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Намуна маҳалласидаги йўллар таъмирланиб, обод бўлмоқда
2022-07-21 18:26:16 161
Ўзбекистон туманидаги “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қатнов йўлларида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси манзилли дастурига асосан ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан айни кунларда “Намуна” маҳалласининг қўшни Фурқат тумани билан чегарош ҳудудидаги йўлнинг икки чети бўйлаб 600 метр масофада янги бетон тўсиқ (бордюр)лар ўрнатилмоқда.
Туман йўлсозлари маҳалланинг Мустақиллик кўчаси бўйлаб 600 метр масофада пиёдалар йўлакчаси ҳам барпо этишга улгуришди.
Маҳалла йўлларини тартибга келтириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги