Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 179 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Германиянинг “Knauf” компанияси ўзининг Ўзбекистондаги учинчи заводини Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ишга туширди

×

 2022-07-20 17:47:56    74

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида гипс асосидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Германиянинг “Кнауф” компаниясининг янги корхонаси ишга туширилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, “Knauf” компанияси ҳаммуассиси Николаус Кнауф, “Knauf” гуруҳининг бошқарувчиси Уве Кноцер, Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этдилар. Дастлаб иштирокчилар корхонадаги замонавий ишлаб чиқариш линиялари ҳамда ўрнатилган дастгоҳлар билан танишдилар.

Умумий лойиҳа қиймати 18,7 миллион евро бўлган ва йиллик 17 миллион квадрат метр гипскартон листлари ҳамда 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш қувватига эга завод модулли технология асосида 2,5 йилда қуриб битказилгани қайд этилди. Натижада бу ерда 80 та янги иш ўринлари яратилди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва “Knauf” компанияси раҳбарияти иштирокида корхонадаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилишига старт берилди. Бу завод вилоятимизнинг иқтисодий ҳаётида ҳам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шундан сўнг хорижлик ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Сўз олганлар томонидан Ўзбекистон ва Германия ўртасида кун сайин алоқалар ривожланиб бораётгани, давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда Германияга расмий ташрифи ва у ердаги сармоядорлар билан учрашуви ўзининг ижобий самарасини кўрсатаётгани эътироф этилди. “Knauf” компаниясининг Ўзбекистондаги учинчи заводи ишга туширилиши бунинг бир исботи эканлиги айтилди. Корхонада немис технологияси ва юқори экологик стандартларга мувофиқ юқори сифатли қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳамда маҳаллий ва хорижий бозорларга, хусусан, қўшни давлатларга етказиб берилиши маълум қилинди. 

Эътиборлиси, “Кнауф” компанияси ўзининг хусусий ўқув марказларида шунингдек, олий таълим муассасалари ва коллежлари билан ҳамкорликда малакали мутахассислар тайёрлашни ҳам йўлга қўйган. Шу орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Тадбирда ана шулар хусусида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги