Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2022-07-15 09:05:07 128
Ижтимоий тармоқларда блогер Нигора Алимова томонидан Ўзбекистон туманидаги чорвадор фермер хўжалигининг ўзига парранчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонларини боғдорчилик йўналишига ўзгартириш бўйича масаласи мутасаддилар томонидан пайсалга солинаётгани ҳақида хабар қолдирилган.
Ушбу хабар юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон туман ҳокимининг 17.11.2018 йилдаги 2885-сонли қарорига асосан фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида фойдаланиш учун 32.3 га экин ер майдони ажратиб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасида “фермер хўжалиги берилган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиши”, 17-моддасида эса “фермер хўжалиги ер участкасидан қонунчиликда ва ижарага олиш шартномасида кўрсатилган шартлар асосида, белгиланган мақсадда, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаши мажбурлиги” қайд этилган бўлиб, мазкур фермер хўжалигига ер майдонлари чорвачилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган. Ижара шартномасининг 2-бандида ҳам айни ҳолат қайд этилган бўлиб, ижара шартномасининг 15-бандида ҳам фермер хўжалиги ер участкасининг ихтисослашувини шартноманинг 2-бандига мувофиқ яъни, чорвачилик ихтисослашувини сақлашга мажбурлиги, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларидан бошқа мақсадларда фойдаланиши ижара шартномасини қўпол равишда бузиш ҳисобланиши аниқ қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан амалда бўлган тартиб яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4246-сон қарорининг 7-банди «а» кичик бандига ўзгартириш киритилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилган, яъни: суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилади”.
Шундай бўлсада, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги раҳбари ўзига парранчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонларини боғдорчилик йўналишига ўзгартириш юзасидан туман ҳокимлиги ва туман кадастр бўлимига мурожаат қилади.
Туман кадастр бўлими мутасаддилари томонидан бу тўғрисида амалдаги тартиблар фермер хўжалик раҳбарига батафсил тушунтирилади.
Лекин, фермер хўжалик раҳбари томонидан ўзига маълум сабабларга кўра айни шу хақдаги аризасини халқ депутатлари туман Кенгашининг жорий йил 23 июн куни бўлиб ўтган сессия ишига қадар тақдим этмаганлиги боис, Кенгаш томонидан бу тўғрисида маълум бир қарор қабул қилинмаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, фермер хўжалиги раҳбари шу тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ариза киритган тақдирда, масала атрофлича ўрганиб чиқилиб, Кенгаш томонидан амалдаги тартиблар асосида хулоса ва тегишли қарор қабул қилиниши маълум этилади.
Шу ўринда, қайд этилганидек, ушбу жараёнда на туман ҳокимлиги ва на вилоят ҳокимлигидан бирор бир мутасаддилар томонидан ушбу масалани қонуний ҳал этилишида пайсалга солиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.