Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтар”идаги хотин-қизлар уй-жойлари таъмирлаб берилмоқда

×

 2022-07-13 19:51:17    175

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари” 3-босқичи доирасида рўйхатга олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар манзилли равишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бу борада яна бир хайрли ишга қўл урилиб, айни кунларда улардан 35 нафарининг хонадонлари таъмирлаб берилмоқда.

Эзгу амалларда давлат кўмаги, сектор раҳбарларининг ташаббуси билан биргаликда жойлардаги бириктирилган вакиллар, ҳомий ва саховатпеша инсонларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

“Ўқчи туман” маҳалласида яшовчи Зироатхон Норматова бундан 26 йил аввал рўй берган бахтсиз ходиса туфайли орқа умуртқаси жароҳатланган ва шундан буён ногиронлик аравачасисиз ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди. Туғишган акаси ва маҳалла-кўйнинг ёрдами, қарови билан ўзини ёлғиз ҳис этмасада, бошпанаси абгор ҳолатда бўлган аёл эндиликда шинам ва файзли уй-жойда яшашни давом эттирмоқда. 

“Шароитимни, яшаш турмушимни билган маҳалладагилар тавсияси билан “дафтар”га киритишди. Уй-жойим бир аҳволда эди, пойдеворидан бошлаб, томигача таъмирлаб беришди. Ногиронлик аравачамда тушишга қулай бўлсин деб, махсус зинагача ҳам қуйиб беришди. Қурилиш-таъмирлашга, усталарни ишига туман қурилиш бўлими ходимлари бош-қош бўлишди. Маҳалла йиғинимиз ҳам қараб турмади, янги уйга деб кўрманалар ҳам кўтариб келишибди. Биз каби инсонларга мана шундай эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётган тинч ва осуда юртда яшаётганимга Яратганга минг шукур деб, хурсанд бўлиб ўтирибман”, дейди Зироатхон Норматова. 

"Эски Яйпан" маҳалласида яшовчи Дилбархон Ахунжанова ҳам айниқса, бир неча йилдан буён яшаш уйи томидан чакка ўтиш муаммоси ариганидан хурсанд бўлиб, қўллари дуода. 

Онаси ва ёлғиз фарзанди билан истиқомат қиладиган Кичик Оқмачитлик Ферузахон Қаххорованинг хонадонида ҳам катта ҳашар ташкилланди. Томига шифер ва тарновлар ўрнатилиб, қўшимча айвон ҳам қуриб берилган уй бугун бинойидек ҳолга келтирилди.  

“Аёллар дафтари”даги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ана шундай эзгу ва манзилли ишлар туман ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги