Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашув"ларида ёшларни олий таълимга қамраб олиш ва бандликни таъминлашдек муҳим вазифалар кўриб чиқилмоқда

×

 2022-07-08 16:37:45    156

PDF yuklash
Chop etish


Кичик Тагоб маҳалласидаги 6-мактабда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев 6, 37, 48, 59 ва 67-умумтаълим мактаблари битирувчи-ёшлари билан учрашди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, касб-ҳунар мактаблари, мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида гапирди.

Туман раҳбари ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида илгари сурилган вазифалар, имкониятлар ҳамда келгусидаги истиқболли режалар хусусида гапирар экан, битирувчи ёшларнинг балансини тузиб, уларга таълимни давом эттириш, касб-ҳунар ўрганиш ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратиб берилишини таъкидлади. Катта ҳаёт остонасида турган битирувчи ёшларни табриклаб, омад ва зафарлар тилади.

Учрашувда ҳозир бўлган ҳар бир мактаблар кесимида битирувчи ёшларнинг олий таълим муассасаларда таълимни давом эттириши ёки касб-ҳунар эгаллашлари ҳақидаги маълумотлар батафсил таҳлил қилинди. 

Битирувчи ёшлар билан суҳбатлашилиб, уларни қизиқтирган масалалар, таклиф, янги ғоя ва ташаббуслар тингланди. 

6-мактаб битирувчиси Саидхон Бувахонов IELTSдан 6 баллни қўлга киритганини маълум қилган бўлса, шу мактабнинг яна бир битирувчиси Раъно Муроджонова ҳужжатларини тиббиёт олийгоҳига топширмоқчилиги, бунинг учун пухта тайёргарлик кўраётганлигини билдирди. 

Шунингдек, мустақил тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган ёшларнинг мурожаати ижросига масъуллар бириктирилди. 

Учрашувда устоз-мураббий ва ота-оналар вакиллари ҳам таълим ривожи йўлидаги ўзларининг таклиф-мулоҳазалари билан қатнашдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги