Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент ишлари бўйича қарздорлар маъсулияти оширилмоқда
2022-07-08 16:33:23 130
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими ходимлари томонидан алимент тўловчи шахсларнинг масъулиятини янада ошириш бўйича мунтазам равишда профилактик суҳбатлар, тушунтиришлар олиб борилмоқда.
Албатта, зиммасидаги оталик масъулиятини ҳис қилиб, фарзандларининг моддий эҳтиёжлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаб юрадиган фуқаролар ҳам бор.
Бироқ, оталик бурчини бажариш, вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотини ўйлаш ўрнига, алимент тўлашдан бўйин товлаб, яширинишга уринган қарздор оталарнинг борлиги минг афсуски ачинарли холдир.
Хусусан, бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 45 нафар қарздор оталар алимент пулларини ўз вақтида тўламаганликлари учун уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, 35 нафар қарздорларга нисбатан маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилган, 10 нафар қарздорлар алимент пулларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод этилган, шунингдек 3 нафар қарздорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Алимент ундирувларида асосий эътибор оилаларни яраштириш ишларига қаратилмоқда, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 80 та оила яраштирилди.
Бундан ташқари, 65 нафар ишсиз қарздорларнинг ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими