Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Элга меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат намунаси: Ўзбекистон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга буғдой тарқатиш ишлари давом этмоқда

×

 2022-07-06 19:29:58    86

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида жорий йилги ғалла хирмони савобли амалларга бой бўлмоқда. 

Гектарлардан мўл ҳосил етиштирган туман фермерлари ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларга бепул дон, сомон тарқатилиб, такрорий экин экиш учун ерлар ажратиб бериш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. 

Қурбон ҳайити арафасида ана шундай хайрли ишларни “Оқ олтин замин барака” ва “Махмуджон” фермер хўжаликлари Қум маҳалласидаги, “Мелибой Мўмин Тўлаш” ва “Абдулборий Зиёдахон келажаги” фермер хўжаликлари Фаровон келажак маҳалласидаги, “Шохжаҳон Бобурмирзо” фермер хўжалиги Наймансой, “Ойшахон Илхомжон Сохибкор ери” фермер хўжалиги Қоратепа, “Назарова Холинсо” фермер хўжалиги Қатағон ва “Мулла Абдуқодир” фермер хўжалиги эса Шўрқишлоқ маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига буғдой тарқатиш кўринишида давом эттиришди.   

Маҳалла раислари ва йиғин фаоллари ушбу ҳиммат намуналарини ўз эгаларига етказилишида яқиндан кўмакчи бўлишмоқда.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги