Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ўқув марказлари ва уларга жалб этилаётган ёшлар сони тобора ортиб бормоқда
2022-07-05 20:34:02 124
Бугун Дахақанақир маҳалласида янги ўқув маркази очилиб, уларнинг тумандаги сони яна биттага кўпайди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, маҳалла аҳли, нуронийлар, жамоатчилик ва илм истагидаги ёшлар қатнашдилар.
Маҳаллий ёш тадбиркор қўл урган ташаббус натижасида ўқув марказида ёшларни асосан тиббиёт йўналишида чуқур билим олишлари учун қулай шароитлар яратилди. Хусусан, ўқувчи ёшларга кимё, биология, она тили, тарих ва математика фанларидан сабоқ бериш мақсад қилиб олинди.
Таъкидланишича айни ўқув маркази икки йилдан буён Яйпанда ҳам фаолият юритиб келаётган бўлиб, унга 100 дан зиёд ёшлар қатнаб келмоқда. Эндиликда, Даҳақанақир маҳалласида ҳам очилган марказда бир кунда 400 нафарга яқин ёшларга ўқув курслари ўтиш мумкин. Яна бир муҳим жиҳати, янги марказнинг очилиши натижасида 12 та янги иш ўрни ҳам яратилди.
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан ушбу марказ фаолиятини янада кенгайтириб, келгусида ўқув дастурларига яна қўшимча фанлар киритилиши, яқин йилларда эса хусусий мактаб ҳам ташкил этиш режалари борлиги меҳмонларга маълум қилинди.
Туман ҳокими йиғилганлар ҳамроҳлигида ўқув марказида яратилган шароитлар билан танишиб, ушбу масканда билим олишни истаган ёшлар ва устоз-мураббийлар билан суҳбатлашди. Тадбиркорларнинг шу каби ташаббускорликларини эмин-эркин амалга оширишлари ҳамда ёшларни илм олишга бўлган иштиёқларини кенг қўллаб-қувватланиши юртимиздаги ислоҳотлар ва қулай имкониятлар натижаси эканлиги таъкидланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги