Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қайқуободдаги салкам эллик йил аввал қурилган мактабни кўркам масканга айлантириш мақсадида мукаммал таъмирлаш-қурилиш ишлари бошланди

×

 2022-07-04 21:03:03    117

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қайқуобод қишлоғида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактаби 1974 йилда қурилган бўлиб, 130 ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Ҳудудда мактаб ёшидаги болалар сони ушбу ўқув даргоҳидаги ўрин сонидан кўплиги боис, яқин йиллар давомида масканда 350 га яқин ўқувчилар таҳсил олишарди. Бу эса, ўз-ўзидан етарли ноқулайликларни келтириб чиқариб, боз устига мактабда ўтган бир неча ўн йил давомида фақатгина жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган, холос.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар бўйича йиғилиш баёнига асосан мазкур мактабда мукаммал таъмирлаш ҳамда янги ўқув биноси қуриш ишларига киришилди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун соҳа масъуллари ҳамроҳлигида таълим масканида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди. 

Лойиҳага кўра, мактабдаги мавжуд бино ва иншоатларни мукаммал таъмирлаш билан, 220 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги ўқув биноси ҳам қад ростлайди, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Ушбу бунёдкорлик ишларига бюджет маблағлари ҳисобидан 3,6 миллиард сўм сарфланиши белгиланган. 

Туман раҳбари пудратчи қурувчи ташкилот вакиллари ва мутасаддилар билан суҳбатда қурилиш-таъмирлаш ишларини юқори сифат ҳамда белгиланган меъёрлар асосида амалга ошириш юзасидан кўрсатма, топшириқлар берди. 

Ажратилган маблағларнинг ўз ўрнида сафарбар этилиши, қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилиши, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида доимий назорат олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги