Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида конституциявий қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда
2022-07-01 10:15:59 135
Маълумки, юртимизда 25 июндан бошлаб 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон туманида ҳам кенг жамоатчилик иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева ўтган кунлар давомида тумандаги бир қатор маҳалла ва муассасалар, хусусан туман тиббиёт бирлашмаси, 2-сонли касб-ҳунар мактаби, молия, ғазначилик ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари, Қайнар маҳалласи, 53 ва 8-мактаблар, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари каби масканларда бўлиб, аҳоли вакиллари ҳамда ишчи-ходимлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказди.
Депутат томонидан учрашувларда биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидландики, конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.
Хусусан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик ва ерга оид масалалар, оила, меҳнат муносабатлари, суд-ҳуқуқ соҳаси, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа кўплаб йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартиришлар, уларнинг ўртага ташланиши сабаблари атрофлича таҳлил қилинди. Ушбу конституциявий ислоҳотларнинг бош замирида инсон қадри мужассам экани таъкидланди.
Жойлардаги тадбирларда иштирокчилар Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ўз савол, таклиф ва мулоҳазаларини фаол билдиришмоқда.
Депутат Мавлудахон Ходжаева иштирокида конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси юзасидан учрашув ва тарғибот тадбирлари туман ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги