Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг туман ёшларига байрам табриги

×

 2022-06-30 11:51:20    49

PDF yuklash
Chop etish


АССАЛОМ АЛАЙКУМ ҚАДРЛИ ЁШЛАР!

КЕЛАЖАГИМИЗ БУНЁДКОРЛАРИ!

Барчангизни бугун юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган қутлуғ сана, 30 июнь – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бундан беш йил муқаддам, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан айни шу санани мамлакатимизда “Ёшлар куни” байрами сифатида нишонлашнинг белгиланиши нафақат Сиз ёшлар, балки бутун халқимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлган эди!

Бугун, юртбошимизнинг ташаббуси билан, сиз азиз ёшларни илмли бўлишингиз, касб-ҳунар эгаллаб ўз ҳаёт йўлингизни топишингиз учун кўплаб имконият ва имтиёзлар яратилаётган барчамизга маълум.

Бундан унумли фойдаланиш эса, Сиз азиз ёшларнинг келажак учун қуйилган мустаҳкам қадамингиздир.

Қадрли ёшлар!

Сўнгги йилларда туманимизда ҳам ёшларга оид давлат сиёсатида белгиланган вазифалар юзасидан кенг қамровли ўзгаришлар амалга оширилди ва бу ислоҳот изчил давом этмоқда.

Жорий 2021-2022 ўқув йилида тумандаги 71 та умумтаълим мактабларидан 3783 нафар ўқувчилар 9-синфни ва 2830 нафар ўқувчилар 11-синфни тугатишди.

Бундан ташқари, 731 нафар ёшлар мавжуд 4 та профессионал таълим масканларини якунлашди.

11-синф битирувчиларимиздан 71 нафари олтин, 10 нафари эса кумуш медални қўлга киритдилар. Кеча туманда юқори кайфиятда ташкилланган “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашувида” биз ушбу медалларни аълочи ўқувчиларимизга жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширдик.

Эътиборлиси, 35 нафар 11-синф битирувчиларимиз муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ҳам ўқишга қабул қилинган.

Бир қатор иқтидорли ва фаол ёшларимиз халқаро ва республика кўрик-танловларида, спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорликни қўлга киритишди.

Жорий йилнинг ўтган давр мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган 154 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жамғарма маблағлари ҳисобидан 482 млн. сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

Хусусан, “Ёшлар дафтари”даги ҳамда “Темир дафтар” га киритилган оилалар фарзандларидан иборат, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган жами 113 нафар ёшларнинг 294 млн. 400 минг сўмлик тўлов-контракт тўловлари тўлаб берилди.

Бу каби рақамларни кўплаб келтириш мумкин. Ҳали сиз ва биз биргаликда келажакда рўёбга чиқаришимиз керак бўлган тизимли ишлар жуда кўп.

Қадрли ёшлар! Азиз ука-сингилларим!

Барчангиз бугун етиб боришингиз керак бўлган манзилнинг, забт этишингиз лозим бўлган юксак чўққиларнинг, эришишингиз шарт бўлган улкан мувафаққиятларнинг бошланишида турибсиз.

Шу боис, тўхтаманг, синманг, мақсадингиздан ҳеч қачон воз кечманг! Тилагим, кўпроқ ўрганишга, янги ғояларни кашф қилишга ҳеч қачон кеч деб ҳисобламанг.

Шак-шубҳа йўқки,  Янги Ўзбекистонимизнинг ёрқин истиқболини, вилоятимиз ва туманимиз эртангги келажагини биз Сиз билан қурамиз!  

Азиз ёшлар, Сизларни яна бир бор бугунги байрам - ёшлик, шижоат, куч-қудрат ва матонат айёми билан, чин қалбимдан муборакбод этиб,  ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан   муваффақиятлар тилайман! Парвозингиз, интилишларингиз бундан ҳам сарбаланд бўлаверсин!

Шерзоджон ЮЛДАШЕВ,

Ўзбекистон тумани ҳокими