Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 104 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви юқори кайфиятда ўтди

×

 2022-06-30 01:38:39    52

PDF yuklash
Chop etish


30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон туманида “Ҳоким ва битирувчи ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 

Яйпан шаҳридаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева, туман секторлари раҳбарлари, Фарғона-Корея университети раҳбарияти, Давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи, республика миқёсида тадбиркорлик соҳасида мувоффақиятга эришган ишбилармонлар, бизнес-тренерлар ва ижодкорлар қатнашди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова Фарғона вилояти ҳокимининг Ўзбекистон туманидаги битирувчи ёшларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳам тумандаги барча битирувчиларни табриклаб, 71 та умумтаълим мактабларидан 3783 нафар ўқувчилар 9-синфни ва 2830 нафар ўқувчилар 11-синфни тугатганини айтиб ўтди. Бундан ташқари 731 нафар ёшлар мавжуд 4 та профессионал таълим масканларини якунлаганлиги қайд этилди.

Эътиборлиси, туманда 2021-2022 ўқув йилини тугатган 35 нафар 11-синф битирувчилари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Тадбирда битирувчиларнинг 71 нафари нафари аъло ўқиши ва намунали хулқи учун олтин медалга, 10 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлгани мамнуният билан таъкидланди. Уларга масъуллар иштирокида медаллар тантанали тарзда топширилди.

Ўзига хос ёшлар фестивалига айланган маросимда халқаро ва республика кўрик-танловларида, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика якуний босқичида ғолиб бўлган ҳамда муддатидан олдин олий таълим муассасаларига қабул қилинган иқтидорли ёшларга вилоят ва туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Ўғил-қизларнинг ҳаётда муносиб ўринларини топишларига тилак билдирилди. 

Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университети масъуллари ушбу олий ўқув юртида ўқиш ниятида бўлган ёшларга таълим жараёнлари ҳақида маълумот беришди. 

Давлат тест маркази вилоят бўлими раҳбари Исмоилхон Шокиров эса олий таълим муассасаларига киришлари учун битирувчиларга тест имтиҳонлари тартиб ва талабларини тушунтирди. Бизнес-тренерлар ёшларга ўзига хос мотивациялар беришди. 

Битирувчи ёшлар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, орзу-истаклари, мақсадлари ҳақида гапирдилар. Таълим берган устозларига миннадорчиликлар билдиришди. 

Элимиз ардоғидаги актёр ва санъаткорларнинг чиқишлари барчага юқори кайфият бағишлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги